РОССИЯ ЎЗБЕКИСТОНДАН МЕВА-САБЗАВОТ ИМПОРТИНИ ЧЕКЛАГАНИ ЙЎҚ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Россия 30 майдан Ўзбекистондан мева-сабзавот импортини чеклайди» деган хабар Россельхознадзор томонидан рад этилди. Томонлар хавфсиз ва узлуксиз етказиб бериш механизмларини муҳокама қилмоқда, расмий чеклов йўқ.
Ижтимоий тармоқлар ва айрим ОАВда Россия 30 майдан бошлаб Ўзбекистондан айрим мева-сабзавот маҳсулотлари импортини вақтинча тўхтатиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Бироқ Россельхознадзор ушбу маълумотни рад этди. Бу идора Ўзбекистондан сабзавот ва мевалар олиб киришга нисбатан чеклов чоралари жорий этилмаганини маълум қилган.
Қайд этилишича, Россельхознадзор Ўзбекистоннинг ваколатли идорасига техник музокаралар ўтказиш бўйича мурожаат қилган.
Музокаралардан мақсад ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларининг Россияга хавфсиз ва узлуксиз етказиб берилишини таъминловчи механизмни ишлаб чиқишдан иборат.
Шу сабабли “Россия 30 майдан Ўзбекистондан айрим мева-сабзавот маҳсулотлари импортини чеклайди” деган хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган ва нотўғри ҳисобланади.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг