ҚОЗОҒИСТОНЛИК ЖУРНАЛИСТ РОССИЯ ТАЪҚИБИГА УЧРАДИ
Қозоғистонлик журналист Луқпан Аҳмедяровга Россияда "армия ҳақида ёлғон ахборот тарқатиш" айби қўйилди. У Россия армияси сафига қозоғистонликларни ёллаш мавзусини ёритиб келаётгани, иш атрофида эса сўз эркинлиги масалалари муҳокама қилинмоқда.
Қозоғистонлик журналист Луқпан Аҳмедяровга нисбатан Россияда «армия ҳақида ёлғон ахборот тарқатиш» айби билан жиноий иш қўзғатилди.
У Россия армияси сафига Қозоғистон фуқароларини ёллаш масаласини мунтазам ёритиб келган журналистлардан бири ҳисобланади.
Аҳмедяров 2026 йил июнь ойида Уралск шаҳрида Россия Ички ишлар вазирлиги сўровига кўра давлатлараро қидирувда экани сабабли қўлга олинган.
Бироқ текширув ишларидан сўнг у озодликка чиқарилган.
Украинанинг «Хочу жить» лойиҳаси маълумотларига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган хорижликлар сони бўйича Қозоғистон дунёнинг 135 давлати орасида тўртинчи ўринни эгалламоқда.
Лойиҳа маълум қилишича, 2026 йил май ҳолатига кўра, Россия армияси таркибида жанг қилган ёки ҳозир ҳам хизмат қилаётган 2420 нафар Қозоғистон фуқаросининг шахсий маълумотлари аниқланган.
Мазкур ҳолат Қозоғистонда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, мамлакат фуқароларининг хорижий қуролли можароларда иштирок этиши ҳамда журналистлар фаолияти эркинлиги билан боғлиқ масалаларни яна кун тартибига олиб чиқди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг