ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ҲАРБИЙ МАШҒУЛОТ ПАЙТИДА 12 НАФАР ҲАРБИЙ ҲАЛОК БЎЛДИ
Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида Каспий соҳилидаги ҳарбий-денгиз машғулотлари фожиа билан якунланди: 12 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, яна икки киши қидирилмоқда. Президент Тоқаев 25 сентябрни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.
Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида Каспий денгизи соҳилида ўтказилаётган Ҳарбий-денгиз кучлари машғулотлари пайтида фожиа юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, 12 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.
Маҳаллий ҳокимият хабар беришича, ўқув-жанговар вазифани бажариш вақтида об-ҳаво кескин ёмонлашиб, кучли шамол кўтарилган. Оқибатда 17 нафар ҳарбий хизматчини денгизда чўкиб кетган. Уч нафар ҳарбий қутқарилди, яна икки нафарини қидириш ишлари давом этмоқда.
Ҳодиса муносабати билан Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 2026 йил 25 сентябрни мамлакатда умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Президент ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Фожиа сабабларини аниқлаш бўйича текширув олиб борилмоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг