Қайд этилишича, муаммо Ўзбекистон ҳудудидаги «Навоий» чегара пунктида рўй берган техник узилишлар билан боғлиқ. Хусусан, рўйхатга олиш тизимидаги носозликлар сабаб айрим фуқаролар Ўзбекистонга кириш учун соатлаб кутишга мажбур бўлмоқда.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати Ўзбекистон билан чегарадаги «Қоплонбек» назорат пунктида одамлар тўпланиши юзага келганини маьлум қилди.

Қайд этилишича, муаммо Ўзбекистон ҳудудидаги «Навоий» чегара пунктида рўй берган техник узилишлар билан боғлиқ. Хусусан, рўйхатга олиш тизимидаги носозликлар сабаб айрим фуқаролар Ўзбекистонга кириш учун кутишга мажбур бўлмоқда.

Қозоғистон томонининг таъкидлашича, «Қоплонбек» пункти одатий режимда ишламоқда ва ҳеч қандай чеклов жорий этилмаган. Айни пайтда икки давлат чегара хизматлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ўзбекистон томони техник муаммоларни бартараф этиш ва пункт фаолиятини тўлиқ тиклаш чораларини кўраётгани билдирилган.


Чегарадаги навбат Қозоғистон эмас, Ўзбекистон томонидаги техник носозликлар билан тахминий изоҳланмоқда. Фуқароларга сафарларни режалаштиришда бу ҳолатни инобатга олиш тавсия этилмоқда.

Ҳолат 9 май санаси тонгда содир бўлган. 8 куни Қозоғистондан йўлга чиққан фуқаролар эрта тонгданг кечгача навбатлар сабаб ушлаб турилган. Одам сиғими ҳам аввалги кунларга қараганда сезиларли кўп бўлмаган. Одатда чегарадан 700-1000 нафар киши ўтса ўша куни 900 нафар киши ўтган.

Қозоғистон томондан Ўзбекистонга ўтган фуқаролар 20 соатлаб сунъий ушлаб турилган. Ўтувчилар орасида кекса ёшлилар ҳам бўлишган. Ҳатто уларга тез ёрдам хизматига муҳтож ҳам бўлишган.

Ўзбекистон расмийлари вазиятга ҳали тўлиқ изоҳ бермади. Бу каби ҳолатлар икки давлат ўртасида низо келиб чиқиш оқибатларини келтириши мумкинлиги айтилмоқда.