ПОКИСТОН ЭРОН ОРҚАЛИ ЎЗБЕКИСТОНГА ИЛК ЭКСПОРТ ЮКИНИ ЖЎНАТДИ
Покистон Эрон орқали Ўзбекистонга илк экспорт юкини жўнатиб, янги транзит йўлагини очди. Гвадар портидан ўтувчи ушбу коридор Марказий Осиёга, жумладан Тошкентга товар етказиб бериш имкониятларини кенгайтириши кутилмоқда.
Покистон Эрон орқали Ўзбекистонга илк бор экспорт юкламасини жўнатиб, янги транзит йўлагини очди.
Музлатилган гўштдан иборат биринчи юк Тошкентга етказилди. Шу билан Покистон-Эрон транзит коридори расман ишга тушди.
Янги йўналишга кўра, Покистон товарлари Гвадар порти орқали Эрон ҳудудидан ўтиб, Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларига етказилади.
Мутахассислар фикрича, ушбу қадам Покистон ва Эрон ўртасидаги муносабатлар яхшиланаётганини кўрсатади.
Сўнгги пайтларда Покистон озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа гуманитар юкларни ҳам шу коридор орқали юбориш имкониятларини кенгайтирган.
Покистоннинг Марказий Осиё, жумладан Афғонистон билан савдо ҳажми 2025 йилда 2,41 миллиард долларга етган. Бу 2024 йилдаги 1,92 миллиард долларга нисбатан ўсишни англатади.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг