НЕТАНЬЯХУ – ПЕРСОНА НОН-ГРАТА
БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида Нетаньяху нутқи бошланганда 77 давлат делегацияси зални тарк этди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор ва бу қарор мамлакатнинг қадриятлар ҳамда адолатга асосланган дипломатик позициясини кўрсатади.
Нетаньяхунинг БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги нутқи вақтида 77 давлат делегацияси зални тарк этди. Улар орасида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон ҳам бор.
Россия, Беларус, Қозоғистон, Арманистон ва Озарбайжон каби давлатлар делегациялари Нетаньяху нутқини тинглагани хабар қилинди.
Бу ерда масала кимни яхши кўриш ёки кимни ёмон кўришда эмас. Масала давлатнинг қайси позицияни намоён этишида.
Қисқа муддатли иқтисодий ёки сиёсий манфаатлар ўзгариши мумкин. Аммо халқнинг қадриятлари, адолатга муносабати ва инсон ҳаётига бўлган қараши узоқроқ яшайди.
Шунинг учун Ўзбекистоннинг ушбу дипломатик позицияси эътиборга лойиқ.
Баъзи эшиклардан кириш учун жуда кўп нарсадан воз кечишга тўғри келади. Ҳар бир эшик эса киришга арзийдиган жой эмас.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг