XXI АСРДА ҚУЛЛИК: ЯКУТИЯДА ОТА ВА ЎҒИЛ ОДАМЛАРНИ СИГИРХОНАДА ЗАНЖИРДА УШЛАБ ТУРГАН
Якутиянинг Нюрба туманида тадбиркор ва унинг отаси икки эркакни фермада текинга ишлатиб, совуқ биноларда сақлаган, ҳатто бирини сигирхонада занжирлаб қўйган. Суд уларни бир неча йилга озодликдан маҳрум этди.
Россия ОАВлари ва суд ҳукмига кўра, Якутиянинг Нюрба туманида бир тадбиркор ва унинг отаси икки нафар эркакни мажбуран ушлаб туриб, фермада текинга ишлатган.
Жабрланувчилар гўнг тозалашган, чорвага қарашган ва оғир меҳнат ишларини бажаришган.
Улар совуқ, иситилмайдиган биноларда яшашган ва мунтазам равишда калтакланган.
Эркаклардан бири сигирхонадаги боғлаш жойига занжир билан боғлаб қўйилган.
Бу жиноят ҳақида ишчилардан бири қочиб кетганидан кейин маълум бўлган.
Нюрба туман суди отани умумий тартибдаги колонияга 3 йилга, ўғлини эса 3 йил 2 ойга ҳукм қилди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг