Хитой ҳукумати мамлакатнинг икки юқори мартабали ҳарбий раҳбари — Марказий ҳарбий комиссия раисининг собиқ ўринбосари Чжан Юся ва Қўшма штаб департаменти бошлиғи Лю Чжэнлини Коммунистик партия сафидан ва армиядан чиқарди.

Расмий маълумотларга кўра, икки генералга нисбатан «жиддий интизом ва қонунбузарликлар», коррупция, сиёсий интизомни бузиш ҳамда партияга садоқатсизлик айбловлари қўйилган. Улар хизмат мавқеидан шахсий манфаат йўлида фойдаланиш ва гуруҳбозликда ҳам айбланмоқда.

Ўзбекистондаги мансабдор ва амалдорлар аччиқ томоқ қириб қўйсин шу нуқтада. Чжан Юся Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг узоқ йиллик ҳарбий сафдошларидан бири ва мамлакат ҳарбий соҳасидаги энг юқори лавозимли шахслардан бири эди. У ва Лю Чжэнлига нисбатан тергов 2026 йил январь ойида бошланган, августда эса улар Марказий ҳарбий комиссия таркибидан чиқарилган.. Энди икки генералнинг иши ҳарбий прокуратурага топширилади.

Ушбу қарор Си Цзиньпин даврида 2012 йилдан бери давом этаётган коррупция ва партия интизомини бузишга қарши кампаниянинг навбатдаги йирик босқичи бўлди. Сўнгги йилларда ушбу кампания доирасида Хитой армиясининг қатор юқори мартабали раҳбарлари лавозимидан четлатилган. Бу кетишда Хитой коммунистик партияси раисининг душманлари ортади.