Вайлдберриз асосчиси Татъяна Ким оммага мурожаат қилди, хитобнинг қисқача мазмуни қуйидагича:

Wildberries омборларига қилинган террорчилик ҳужумлари енгиб бўлмайдиган ҳолат (форс-мажор) ҳисобланади. Бу банд оферта шартларида кўрсатилганми ёки йўқми — аҳамияти йўқ. Шунинг учун қонунга мувофиқ ушбу йўқотишлар қоплаб берилмайди.

Интернетда умумий мусибатимиздан фойда кўришга уринган кўплаб фирибгарлар ва айрим “юристлар” пайдо бўлди. Фақат расмий ахборот каналларига, компаниямизга ва давлатга ишонинг. Ҳозирги вазиятда сизларга фақат биз ва давлат ёрдам бера оламиз.

Wildberries омборлари мавжуд барча ҳимоя воситалари билан жиҳозланган. Ҳужумлар бошланган биринчи кунданоқ ҳар куни мудофаа тизимини муҳандислик ечимлари орқали кучайтириб бормоқдамиз. Ҳужумларнинг катта қисмини муваффақиятли қайтариб келаётганимиз ҳам бунинг яққол исботидир.

Ҳар куни ҳужумлар кучаймоқда. Масалан, фақат Екатеринбургдаги автотураргоҳда автомобиллар ёнган омборнинг ўзига 200 дан ортиқ дрон учирилди

Wildberries ҳукумат билан ҳамкорликда жабрланган ҳар бир тадбиркорга ёрдам кўрсатиш механизмини ишлаб чиқмоқда.

Келаси ҳафтадан бошлаб энг кўп зарар кўрган ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, ҳар бир муаммо алоҳида тартибда ҳал этилади.

Террорчилар ҳақиқий мақсадларини яшириш учун бизни ҳарбий мақсаддаги товарларни сотишда айбламоқда. Аммо дунёдаги исталган йирик маркетплейс — Amazon ёки Alibaba’ни очиб кўринг: бизда бор, уларда йўқ бўлган бундай маҳсулот мавжуд эмас.