1300 дан ортиқ маҳкум қамоқхонани эгаллаб назоратсиз қолди, дея хабар берди Венесуэла қамоқхоналарини мониторинг қилиш маркази.

Маҳкумлар қийноқлар ва мунтазам калтаклардан шикоят қилган. Уларнинг таъкидашича, қамоқхонага янги директор тайинланганидан кейин тинтувлар кўпайган, тинтувлар вақтида қамоқхона ходимлари маҳкумларнинг шахсий буюмларини йўқ қилмоқда.

🚨 1300 дан ортиқ маҳкум назоратни қўлга олди. Қамоқхонадаги даҳшатли манзарани кўринг.

🚔 Миллий гвардия келганидан кейин қамоқхона ичидан ўқ овозлари ва қичқириқлар эшитилди.

Шунингдек, 120 дан ортиқ одам жарима изоляторига жойлаштирилган. Норозилар қамоқхонада одамлар сил касаллигидан ўлаётганини, қариндошларга эса дори-дармон юбориш учун посилка беришга рухсат берилмаётганини маълум қилишди.

Маҳкумлар қамоқхона директори ҳамда Венесуэланинг пенитенциар тизими вазирини истеъфога чиқаришни талаб қилмоқда.
Қамоқхона олдига маҳкумларнинг яқинлари тўпланган. Улар Миллий гвардия ходимларининг киришига тўсқинлик қилишга уринишди, аммо бунинг уддасидан чиқа олишмади. Куч тузилмалари келганидан сўнг қамоқхона ичида ўқ овозлари, портлашлар ва қичқириқлар эшитила бошланди.