Фуқаро В.К муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармади. “Букрини гўр тўғирлайди” деганларидек, осон пул топиш илинжида ўғриликка қўл урди.

У ўзига нотаниш бўлган фуқаро З.Б нинг баҳоси 1.500.000 сўмлик “DEMANSH” велосипедини дарвозаси олдидан секингина ҳайдаб, қуённинг расмини чизворган.

Кейин ишбилармонлиқ қилиб 200.000 сўмга пуллаган. Бу пулларга ароқ сотиб олиб, ичаман деб турганда, ИИБ ходимлари уни диконглатиб олиб кетишди.

В.К. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.

Ҳамда 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.