ТУРКИЯДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК ИККИ БОЛА БАЛКОНДАН ТУШИБ КЕТДИ
Туркиянинг Невшеҳир шаҳрида 4 қаватли уйнинг 1-қавати балконидан Ўзбекистонлик икки ака-ука бола пастга йиқилди. Болалар шифохонага етказилган ва шифокорлар уларнинг аҳволи яхши эканини маълум қилди.
Туркиянинг Невшеҳир шаҳрида 4 қаватли уйнинг 1-қавати балконида ўйнаётган икки ака-ука пастга қулаб тушди.
Ҳодиса Каросоку маҳалласидаги Суэр кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда кундузи содир бўлган. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари бўлган 2,5 ёшли Илёс Шарифий ва унинг 5 ёшли акаси Муҳсин Шарифий ҳозирча номаълум сабабга кўра балкондан йиқилиб тушган.
Воқеа жойига тез ёрдам ва полиция ходимлари етиб келган. Жароҳат олган болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг Невшеҳир давлат шифохонасига олиб кетилган.
Шифокорлар маълум қилишича, ака-уканинг аҳволи яхши.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг