ТРАМП: АҚШ САЙЛОВГАЧА ЭРОНГА ЗАРБА БЕРМАЙДИ
Дональд Трамп АҚШда ноябр ойида бўладиган оралиқ сайловларга қадар Эронга ҳарбий зарба берилмаслигини билдирди. Шу билан бирга, ядровий дастур ва уран бойитиш борасидаги асосий келишмовчиликлар ҳамон сақланиб қолмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Конгрессга оралиқ сайловларга қадар Эронга ҳарбий зарба берилмаслигини маълум қилди.
«Биз Эрон Ислом Республикаси билан самарали музокаралар олиб бормоқдамиз. Оралиқ сайловларга қадар Эронга зарба бермаймиз», деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ Axios нашри Пентагон Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётларни қайта бошлашга тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ берганини хабар қилган эди. Эҳтимолий зарбалар Эроннинг энергетика ва ядровий инфратузилмасига қаратилиши мумкинлиги айтилган эди.
Айни пайтда Теҳрон уран бойитишдан воз кечмаслигини билдирмоқда. АҚШ эса Эрондан ядровий дастурини жиддий чеклашни талаб қилмоқда. Трампнинг янги баёнотига қарамай, икки давлат ўртасидаги асосий келишмовчиликлар ҳануз ҳал этилмади.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг