Бу ҳақда Толибоннинг таълим вазирлиги раҳбари маълум қилди.

Аввалроқ толиблар аёл шифокорларга уйдан эркин чиқишни ҳам тақиқлагани маълум бўлган эди. Бу амалда аёлларнинг тиббиёт муассасаларидаги иш фаолияти тўхтатилишини англатади.

Аёл шифокорлар даволаб келган афғон аёлларига кейинчалик тиббий ёрдам кўрсатиш нафақат савол остида, балки деярли имконсиз бўлиб қолмоқда.

Толибон режими Афғонистон аҳолисининг аёллар қисмини ижтимоий ҳаётдан бутунлай сиқиб чиқариш сиёсатини давом эттирмоқда.

Эътиборлиси, на минтақа давлатлари, на минтақа ташқарисидаги мамлакатлар Толибоннинг афғон аёлларига нисбатан репрессияларини кўрмасликни афзал билмоқда.