СУРИЯДА ЎЗБЕК ЖАНГЧИЛАРИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Сурия шимолида ўтказилган махсус рейдлар чоғида 18 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Уларнинг “Исломий давлат” террорчилик гуруҳи билан алоқадорлиги тергов қилинмоқда, расмий маълумотлар ҳозирча чекланган.
Сурия хавфсизлик кучлари мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ўтказилган махсус рейдлар давомида 18 нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.
Маҳаллий ҳукумат вакилларига кўра, ушбу шахслар “Исломий давлат” (ИШИД) террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Расмий маълумотларда айтилишича, рейдлар террорчиликка қарши кураш доирасида амалга оширилган бўлиб, бир нечта яширин манзилларда тинтув ўтказилган.
Ҳибсга олинганларнинг шахси ва уларнинг Сурияга қандай йўл билан келгани ҳақида тўлиқ маълумот очиқланмаган.
Айрим манбаларга кўра, гумонланувчилар сўнгги йилларда фаол бўлган экстремистик тармоқлар билан алоқа қилган бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, ҳозирча уларга нисбатан расмий айблов эълон қилинмаган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот бермаган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг