Саудия Арабистони яқинлашаётган Ҳаж мавсумига тайёргарлик доирасида 13 апрелдан бошлаб расмий рухсатномаси бўлмаган хорижликларнинг Маккага кириши тақиқланишини эълон қилди.

Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, энди фақат амалдаги Ҳаж рухсатномаси, Маккада берилган иқома ёки расмий ишлаш рухсатномасига эга шахсларга киришга рухсат берилади. Қолганлар эса назорат-ўтказиш пунктларида ортга қайтарилади. Бу тартиб зиёратчилар хавфсизлиги ва тартибли бошқарувни таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.

Шунингдек, Умра зиёратчиларининг мамлакатни тарк этиши учун 18 апрель сўнгги муддат этиб белгиланди. Умра рухсатномаларини бериш эса 31 майгача тўхтатилади. Қоидаларни бузганларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши билдирилди.