Россиялик фойдаланувчилар «Википедия» сайтига киришда қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақида хабар беришяпти. Буни Downdetector сервисининг маълумотлари ҳам кўрсатмоқда.


Маълумотларга кўра, платформа ишидаги узилишлар ҳақидаги шикоятлар тун ярмидан кейин келиб туша бошлаган.

Ҳозирча «Википедия»га киришдаги муаммоларнинг аниқ сабаби маълум эмас.

Айни пайтда ушбу ҳолат Россия ҳудудидаги барча фойдаланувчиларга бирдек таъсир қилган-қилмагани ҳам номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Россияда интернет-ресурсларга нисбатан чекловлар масаласи аввал ҳам бир неча бор кун тартибига чиққан.

Айни дамда Facebook, Instagram, X (собиқ Twitter), LinkedIn каби платформаларга кириш чекланган ёки қийинлашган.

Энди навбат «Википедия»гами?

Ҳозирча бу техник носозликми, вақтинчалик узилишми ёки кенгроқ чекловларнинг бир қисми эканини айтишга эрта.