ЕВРОПАНИНГ “СИНИШИНИ” КУТГАН РОССИЯДА ЁҚИЛҒИ ИНҚИРОЗИ КУЧАЙМОҚДА
Россия ҳудудларида бензин танқислиги кучайиб, айрим маркалар сотувдан йўқолмоқда, Қримда эса савдо бутунлай тўхтади. Украина зарбалари ва логистика муаммолари туфайли ишлаб чиқариш 25 фоизгача камайган, ҳукумат экспортни чеклаб, бозорни тинчлантиришга уринмоқда.
Россия ҳудудларида бензин танқислиги ортиб бормоқда. Ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин савдоси чекланиб, баъзи маркалар вақтинча сотувдан йўқолган. Қримда бензин савдоси узил-кесил тўхтатилди. Фуқаролар қўлдан, «Авито»дан бензин сотиб олишяпти.
Reuters агентлиги маълумотига кўра, Украина зарбалари нефтьни қайта ишлаш заводлари фаолиятидаги узилишларга сабаб бўлмоқда, Логистика муаммолари ҳам уруш таҳликасида кучайяпти.
Шу муносабат билан ҳукумат бензин ва авиация ёқилғиси экспортини вақтинча тақиқлади, дизель экспортини чеклаш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.
Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тахминан 25 фоизга қисқарган.
Россия ҳукумати вазиятни барқарорлаштириш учун солиқ механизмларини ўзгартириш, ички бозорга қўшимча ёқилғи етказиб бериш ва нефтьни қайта ишлаш заводларида таъмирлаш ишларини тезлаштириш чораларини кўраётганини маълум қилди. Баёнотлар аҳолини тинчлантириш учун берилаётган бўлиши ҳам мумкин.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг