Европада машҳур онлайн-банк Revolut мижозларининг шахсий маълумотларини ўзини давлат идоралари вакиллари сифатида таништирган фирибгарларга тақдим этди. Бу ҳақда TechCrunch хабар берди.

Банк вакили маълум қилишича, Revolut мураккаб ташқи фирибгарлик схемасини аниқлаган. Фирибгарлар давлат идорасига тегишли ҳақиқий электрон почта доменидан фойдаланиб, банкка маълумот сўраб мурожаат қилган.

Натижада фирибгарлар айрим мижозларнинг:

  • туғилган санаси;
  • почта ва электрон манзили;
  • телефон рақами;
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
  • верификация учун селфилари;
  • банк ҳисобварағи кўчирмалари;
  • транзакциялар тарихи

каби маълумотларига эга қўлга киритган бўлиши мумкин.

Revolut ҳодиса «чекланган миқдордаги» мижозларга таъсир қилганини билдирган. Бироқ аниқ қанча мижознинг маълумотлари ошкор бўлгани маълум қилинмаган.

Фирибгарлар айнан қайси давлат идорасининг электрон доменидан фойдалангани ҳам очиқланмаган. Бу воқеа банк мижозларининг маълумотлари хавфсизлиги масаласини яна кун тартибига олиб чиқди. Фирибгарлар банк ходимлари ёки давлат идоралари вакиллари сифатида кўриниб, расмий каналлар орқали маълумот олишга уринаётгани жиддий хавф туғдирмоқда.

Ўзбекистонда ҳам банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб бораётгани маълум. Айрим ҳолатларда картадан фирибгарлик йўли билан ечиб олинган ёки фирибгарлар ҳисоб рақамига ўтказилган маблағни қайтариш масаласи ҳам жиддий муаммога айланмоқда.

Фуқароларнинг эътирозларидан бири — маблағ қайси банк картаси ёки ҳисоб рақамига тушгани аниқ бўлса ҳам, уни қайтариш жараёни мураккаб ёки имконсиз қолаётганида.

Киберзавфсизлик деган бўлимдан фойда йўқ, 102 га мурожаатингиз аризабозликдан нарига ўтмайди. Ўғрилик борасида банк, ички ишлар органлари ва ҳаккерлар ҳамкорлик қилишадими? Йўқса ИИБнинг «сан солари», банкларнинг бир картадаги пулни дарҳол ортига қайтаролмаслиги ёки катта маблағ ўтказмаларини бироз чўзиб ушлаб туролмаслигини қандай изоҳлаш мумкин?