ОЗАРБАЙЖОН МДҲда БИРИНЧИ: МАМЛАКАТ БОЛАЛАРНИНГ ИНТЕРНЕТ ЭРКИНИ ЧЕКЛАЙДИ
Озарбайжон 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда шахсий аккаунт очишни тақикламоқда, 16–18 ёшдагилар эса фақат ота-она розилиги билан фойдаланиши мумкин. Қонун бузилса, TikTok ва Instagram каби платформалар жарима ёки блокка учрайди.
Озарбайжонда 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда шахсий аккаунт очиш тақиқланмоқда. Янги тартибга кўра, 16-18 ёшдаги ўсмирлар эса платформалардан фақат ота-онаси ёки қонуний вакилининг розилиги билан фойдаланиши мумкин.
Ёшни текшириш учун фойдаланувчидан банк картаси, мобил телефон рақами ва электрон почта орқали тасдиқлаш талаб этилади. Қайси ижтимоий тармоқларга чеклов қўлланиши алоҳида ваколатли орган томонидан белгиланади.
Қонун талабларини бажармаган платформалар жаримага тортилиши ёки блокланиши мумкин. Бундай тартиб TikTok, Instagram, Facebook, X, Snapchat каби платформаларга татбиқ этилиши кутилмоқда.
Расмийлар бу қарорни болаларни интернетдаги зарарли контент, кибербуллинг ва психологик босимдан ҳимоя қилиш зарурати билан изоҳламоқда.
Болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича шунга ўхшаш ташаббуслар Австралия ва қатор Европа давлатларида ҳам муҳокама қилинмоқда. Озарбайжон бу масалага МДҲ давлатлари сирасида биринчи бўлиб қизиқиш билдирмоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг