ОЛИЙ СУД ТРАМП ТОМОНДА – МУҲОЖИРЛАРГА НАВБАТДАГИ ЗАРБА
АҚШ Олий суди Трамп маъмурияти томонини олди: қарорга кўра, грин-карта эгалари чет элдан қайтганда уларга нисбатан фақат жиноятда гумон қилинишининг ўзи иммиграцион мақомини ўзгартириш ва процессуал ҳуқуқларини чеклаш учун етарли деб топилди.
АҚШ Олий суди Трамп маъмурияти фойдасига қарор чиқариб, ҳукуматнинг грин-карта (доимий яшаш ҳуқуқи) эгалари устидан ваколатларига оид ишда мухожирларнинг процессуал ҳуқуқлари ҳимоясига зарба берди.
Сешанба куни суднинг консерватив кўпчилиги Трамп маъмуриятини қўллаб-қувватлади.
Иш АҚШнинг қонуний доимий резиденти бўлган шахснинг чет эл сафари ортидан мамлакатга қайта кириши вақтида жиноий айбловлар сабабли иммиграцион парол (вақтинчалик кириш мақоми)га ўтказилиши билан боғлиқ эди.
Мазкур иш марказида грин-карта соҳиби Мук Чой Лау турган. У 2012 йилда Хитойга қилган сафаридан сўнг АҚШга қайтганида, қалбаки кийим-кечак сотишда айблангани сабабли иммиграция ходими томонидан иммиграцион парол мақомига ўтказилган.
Лау ҳали жиноятда айбдор деб топилмаган бўлса-да, иммиграция ходими ўз ваколатларини ошириб юборганини таъкидлади.
Бироқ суд 6 га қарши 3 овоз билан жиноий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги айбловнинг ўзи чегара хизмати ходимига Лауни иммиграцион парол мақомига ўтказиш учун етарли асос бўлган, деган қарор чиқарди.
Демак, энди муҳожир грин картасидан маҳрум бўлиши учун жиноят ҳақида гумон етарли асос бўлади.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг