РОССИЯДА 21 ЁШЛИ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЙИГИТ 7 ЁШЛИ ҚИЗЧАНИ ПИЧОҚЛАДИ
Москва вилоятида 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси 7 ёшли қизчага пичоқ билан ҳужум қилгани айтилмоқда. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган, гумонланувчи эса қўлга олинган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Москва вилоятида Ўзбекистон фуқароси 7 ёшли қизчага пичоқ билан ҳужум қилгани айтилмоқда. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган, гумонланувчи эса қўлга олинган.
ОАВ хабарларига кўра, воқеа вақтида эркак бир муддат икки қизалоқнинг ортидан юриб борган. Кейин у пичоқ чиқариб, улардан бирига зарба берган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Қайд этилишича, ҳужумга учраган қизалоқ ва унинг ёнида бўлган иккинчи бола опа-сингил бўлган. Иккинчи қизалоқ қочиб қолишга улгурган.
Полиция гумонланувчи шахсини аниқлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, у 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси Суннат В. бўлиб, ҳеч қаерда ишламаган.
Ҳозирда жабрланган қизалоқ шифокорлар назоратида. Гумонланувчи қўлга олинган, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг