ИСРОИЛ МУДОФАА ВАЗИРИ ТУРКИЯ ПРЕЗИДЕНТИГА ҚАРШИ КЕСКИН БАЁНОТ БИЛАН ЧИҚДИ
Исроил мудофаа вазири Исроил Кац Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанни Х тармоғида кескин танқид қилди, уни “қоғоз йўлбарс” деб атади ва уни Ҳамас билан шерикликда айблади. Анқара ҳозирча расмий жавоб бергани йўқ.
Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ражаб Тоййиб Эрдўғанни танқид қилиб, уни “қоғоз йўлбарс” деб атади. Унинг даъвосича, Туркия ҳудудига Эрон томонидан йўлланган ракеталарга жавоб бера олмаган Эрдўған “антисемитизм майдонига қочмоқда” ва Туркияда Исроилнинг сиёсий ҳамда ҳарбий раҳбариятига қарши “кўргазмали судлар” ҳақида гапирмоқда.
Исроил мудофаа вазири Туркия президентига қарши янада оғир айбловларни илгари сурди. Жумладан, Кац Туркия раҳбарини “Ҳамас билан шериклик”да айблаб, Исроилга қарши айтилган геноцид ҳақидаги баёнотларни “абсурд” деб баҳолади.
Кац, шунингдек, “Исроил ўзини куч ва қатъият билан ҳимоя қилишда давом этади”, деб таъкидлади. У сўзи якунида Эрдоған “жим ўтиргани маъқул” дея билдирди.
Ҳозирча Туркия томони мазкур баёнот юзасидан расмий муносабат билдиргани йўқ.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг