ИККИ МАРТА ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚ
Техасда шифокорлар мисли кўрилмаган жарроҳлик амалиёти амалга ошириб, хавфли ўсма туфайли 23 ҳафталик ҳомилани қисман она қорнидан чиқарди ва сўнгра яна бачадонга қайтарди. Орaдан уч ой ўтиб, соппа-соғ қизалоқ дунёга келди.
АҚШда ноёб тиббий ҳолат кузатилди: шифокорлар Линли Ҳоуп Бёмер исмли чақалоқни она қорнидан қисман чиқариб, жарроҳлик амалиёти ўтказгач, яна она қорнига жойлаштиришга муваффақ бўлишди. Кейинчалик қизалоқ соғлом ҳолда дунёга келди.
Техас штатидаги Texas Children’s Hospital шифокорлари 2015 йил 6 март куни 23 ҳафталик ҳомила устида мураккаб операция ўтказишган. Амалиёт ҳомиланинг умуртқа қисми яқинида пайдо бўлган хавфли ўсма, яъни сакрококсигеал тератомани олиб ташлаш учун амалга оширилган.
Операция вақтида шифокорлар Линлини қисман она қорнидан чиқариб, ўсманинг катта қисмини олиб ташлашган. Шундан сўнг ҳомила яна бачадонга қайтарилган ва ҳомиладорлик давом эттирилган.
Орадан уч ой ўтиб, 2015 йил 6 июнь куни, Линли Ҳоуп Бёмер Хьюстон шаҳрида кесарча кесиш орқали дунёга келган. Шу сабабли оммавий ахборот воситалари уни “икки марта туғилган чақалоқ” деб атаган.
Шифокорлар бу каби операциялар жуда кам учрашини ва юқори хавф билан боғлиқ эканини таъкидлашган.
Линлининг онаси Маргарет Бёмер эса қизининг ҳаётини сақлаб қолган тиббиёт ходимларини “мўъжиза яратган инсонлар” деб атаган. Салкам бир ойдан кейин Линли бир ёшга киради.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг