Ғазо секторида 20 йилдан буён илк бор сайловлар ўтказилди. Маҳаллий бошқарув органлари сайловида аҳолининг иштирок даражаси 23 фоизни ташкил этди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги Фаластин Марказий сайлов комиссияси раҳбарига таяниб.

Маҳаллий бошқарув органлари сайлови Фаластин автономияси маъмурияти томонидан Ғарбий соҳил ҳудудида ўтказилди. Ушбу сайлов Ғазо сектори келажакда Фаластин давлатининг ажралмас қисми бўлишини кўрсатишга қаратилган.

Маҳмуд Аббос тарафдорлари Ғарбий соҳилдаги кўплаб сайлов участкаларида ғалаба қозонди. Фаластин бош вазири Муҳаммад Мустафо сайловлар «демократик тузумни мустаҳкамлашга қаратилган миллий ҳаракатнинг муҳим биринчи қадами» эканини билдирди.

Ғазо секторида сайловлар охирги марта 2006 йилда ўтказилган бўлиб, ўшанда ҲАМАС ҳокимиятга келган ва Фаластин автономияси маъмуриятини ҳудуддан сиқиб чиқарган эди. Ҳамас янги сайловда ўз номзодларини кўрсатмасдан бойкот қилди.