30 сентябрь куни Дубайдан Тель-Авивга учаётган Flydubai самолётида фавқулодда ҳодиса юз берди. Reuters хабарига кўра, иккинчи учувчи самолёт командирига ҳужум қилганидан сўнг лайнер кескин баландлик йўқота бошлаган.

Жароҳатланган командир кабина эшигини очишга улгурди. Ичкарига кирган йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳужумчини зарарсизлантиришди. Бортдаги бошқа учувчилар бошқарувни қўлга олиб, самолётни Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига хавфсиз қўндиришди.

Йўловчилар орасида бўлган стоматолог Шота Мусаев жароҳатланган командирга тиббий ёрдам кўрсатди. Ҳодиса сабаблари юзасидан тергов олиб борилмоқда.