FINANCIAL TIMES: ЭРОНДАГИ УРУШ САБАБ ДУНЁГА ГЛОБАЛ ОЗИҚ-ОВҚАТ ИНҚИРОЗИ ТАҲДИД ҚИЛМОҚДА
Эрондаги можаро сабаб карбамид — асосий азотли ўғит етказиб бериш издан чиқмоқда. Ҳурмуз бўғози ва Форс кўрфазидаги тўсиқлар, табиий газ танқислиги ҳамда нархlarning 40 фоиздан ортиқ ошishi глобал озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда.
Карбамид, яъни муҳим азотли ўғит етказиб беришдаги узилишлар жаҳон таъминот занжирларига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳозирнинг ўзида Форс кўрфазида 1,1 миллион тоннадан ортиқ карбамид тўпланиб қолган.
Яқин Шарқ ўғитлар ва энергия ресурслари етказиб беришда ҳал қилувчи ўрин тутади.
Жаҳон карбамид экспортининг тахминан учдан бир қисми Эрон томонидан ёпилган Ҳурмуз бўғози орқали ўтади.
Бундан ташқари, табиий газ танқислиги сабаб Осиёдаги айрим ўғит ишлаб чиқарувчи заводлар ўз фаолиятини тўхтатган.
Можаро бошланганидан бери карбамид нархи 40 фоиздан зиёд ошган.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг