БУЮК БРИТАНИЯ БОЛАЛАРГА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАҚИҚЛАЙДИ
Буюк Британия ҳукумати 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни 2027 йилдан тўлиқ тақиқламоқчи. Бош вазирга кўра, тармоқлар безорилик, хавфли контент ва руҳий саломатликка зарар хавфини кучайтиради.
Буюк Британияда 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади, деб маълум қилди мамлакат бош вазири.
«Бу масалага енгил қараб бўлмайди, менимча. Ижтимоий тармоқлар ёшларга ҳеч қандай фойда келтирмаган, деган оддий жўн баҳона ҳам кўрсатмоқчи эмасман.
Чунки бу аниқ ҳақиқат эмас. Аммо ҳукумат доимо танлов қилади ва мен учун тўлиқ тақиқ энг тўғри қарор.
Ижтимоий тармоқлар болаларни бахтсиз қилади. Безориларга уларни таъқиб қилиш ва масхаралашни осонлаштиради, ҳатто уларнинг руҳий саломатлигига ҳам зарар етказиши мумкин.
Шунингдек, болаларни хавфли контент билан таништиради, чунки айнан шундай материаллар кўпроқ эътибор жалб қилади.
Ижтимоий тармоқлар одамни ўзига боғлаб қўйиш учун яратилган», — деди бош вазир.
Бош вазир сўзларига кўра, ҳукумат ушбу тақиқни 2027 йил бошидан амалга киритишни режалаштирмоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг