БЕЛОРУСДА ЯДРО ЭСКАЛАЦИЯСИ
Беларусда ядровий қуролни қўллаш бўйича ҳарбий машғулотлар бошланди. Ҳарбийларнинг тайёргарлиги, техника ҳолати ва Россия билан ядровий ўқ-дориларни етказиш ҳамда қўллашга тайёрлаш масалалари синовдан ўтмоқда.
Беларусда «Ядровий қуролни қўллаш ва ядровий таъминот бўйича ҳарбий қисмлар машғулоти» бошланди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
«Машғулотдан мақсад – шахсий таркиб тайёргарлиги даражасини ошириш, қурол-яроғ ва ҳарбий техниканинг вазифаларни бажаришга тайёрлигини текшириш ҳамда режалаштирилмаган ҳудудлардан жанговор қўллашни ташкил этишдан иборат» – дейилади расмий баёнотда.
Машғулот давомида Россия томони билан ҳамкорликда ядровий ўқ-дориларни етказиб бериш ва уларни қўллашга тайёрлаш масалалари ишлаб чиқилади.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг