АҚШДА РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ИСЛОМОФОБИЯ ШИКОЯТЛАРИ ҚАЙД ЭТИЛДИ
CAIR маълумотларига кўра, 2025 йилда АҚШда мусулмонларга нисбатан 8683 та камситиш ҳолати қайд этилди — 1996 йилдан буёнги энг юқори кўрсаткич. Шикоятлар асосан иш жойи, иммиграция, нафрат жиноятлари ва саёҳат чекловлари билан боғлиқ.
CAIR инсон ҳуқуқлари ташкилотининг маълумотларига кўра, 2025 йилда АҚШ бўйлаб мусулмонлар 8683 маротиба камситилгани қайд этилган – бу 1996 йилда статистика юритила бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич.
Шикоятларнинг аксари иш жойидаги камситиш, иммиграция тартиблари, нафратга асосланган ҳодисалар ва саёҳат чекловлари, жумладан, қўшимча текширувлар ва ҳукуматнинг кузатув рўйхатларига киритиш билан боғлиқ бўлган.
Инсон ҳуқуқлари фаоллари вазиятни иммиграция сиёсатининг кучайиши ва Фаластин тарафдорлари норозиликларига босим ўтказиш билан боғлашади.
CAIR фикрича, сўнгги бир йил ичидаги риторика мусулмонларга нисбатан шубҳа муҳитини кучайтирди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг