АҚШ ва Хитой расмийлари икки мамлакатнинг ядровий объектларига ўзаро ташрифларни йўлга қўйиш имкониятини муҳокама қилмоқда. CNN манбаларига кўра, бундай ташаббус дастлаб Хитой томонидан илгари сурилган.

Гап АҚШ Энергетика вазирлигининг миллий лабораториялари ва Хитойдаги шунга ўхшаш объектларга ўзаро ташрифлар ҳақида кетмоқда. Ядровий синов майдонларига ташрифлар ҳам муҳокама қилиниши мумкин.

Ҳозирча бу расмий музокаралар эмас. Муҳокамалар асосан дипломатик учрашувлар доирасида норасмий ўтказилган. АҚШ томони келгуси ойларда бу масала бўйича мулоқотни давом эттиришни режалаштиряпти.

Бундай ўзаро ташрифлар Вашингтон ва Пекин ўртасида ядровий соҳада ишонч ва шаффофликни оширишга қаратилган чоралардан биридир. Бошқа томондан, ташриф шунчаки дипломатик такаллуф бўлиши мумкин.