НОБЕЛ ҲАЙЪАТИДАН НОРОЗИ ТРАМП ХАЛҚАРО ЖИНОЯТ СУДИГА ҚАРШИ САНКЦИЯЛАР ЖОРИЙ ЭТДИ
АҚШ Халқаро жиноят судига нисбатан янги санкциялар жорий этди. Вашингтон бу орқали суд фаолиятини чеклашга urinмоқда, қарор Нобель мукофотини қўлга киритган суднинг sobiq судьяси янгилиги ортидан эълон қилинди.
АҚШ Халқаро жиноят судига (ХЖС) нисбатан янги санкциялар жорий этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда. Эътиборлиси, бу қарор Халқаро жиноят судининг собиқ судьяси Нобель тинчлик мукофотига сазовор бўлганидан бир неча соат ўтиб эълон қилинди.
«Биз ушбу ноқонуний суд билан ҳамкорликни тақиқлаймиз, уни ресурслардан маҳрум қиламиз ва фаолият юритиш имкониятларини чеклаймиз», — деди АҚШ давлат котиби Марко Рубио.
Вашингтоннинг Халқаро жиноят судига нисбатан эътирозлари аввалдан мавжуд. Хусусан, АҚШ расмийлари суднинг Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берганидан, шунингдек, Афғонистонда америкалик ҳарбийларнинг ҳаракатлари юзасидан олиб борилган терговлардан норози бўляпти.
АҚШ президенти Дональд Трамп аввал ҳам бир неча бор ўзини Нобель тинчлик мукофотига муносиб деб ҳисоблашини билдирган эди.
Вашингтоннинг бу қарори халқаро судлов тизими мустақиллиги ва халқаро ҳуқуқ институтларининг келажаги ҳақида янги баҳсларга сабаб бўлиши мумкин.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг