«ЁШЛАР ТАШАББУСКОРЛИ МАРАФОНИ»ДА ҒОЛИБЛАР НОМИ ОЛДИНДАН МАЪЛУМ
«Ёшлар ташаббускорлари марафони» доирасидаги робототехника мусобақаларида баҳолаш шаффофлиги yuzasidan жиддий эътирозлар билдирилди. Иштирокчилар ғолиблар олдиндан маълум, манфаатлар тўқнашуви бор, деб ҳисобламоқда.
Ёшлар ишлари Агентлиги бошчилигида 3 июндан мамлакат бўйлаб ўтказилаётган бошлаб «Ёшлар ташаббускорлари марафони» кўплаб иқтидорли ёшлар учун ўз ғоя ва лойиҳаларини намойиш қилш имконини яратяпти. Павильонлар, стартаплар ва турли танловлар ёшларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
Бироқ робототехника мусобақалари юзасидан иштирокчилар орасида жиддий эътирозлар кўтартлди. Уларнинг таъкидлашича, айрим ҳудудларда баҳолаш жараёнида шаффофлик таъминланмаяпти, ғолиблар олдиндан маълум бўлган «доимий жамоалар» орасидан танланмоқда.
Элтузарга йўлланган мурожаат муаллифларининг таъкидлашича, робот ясаш учун ойлаб меҳнат қилган, ўз маблағи ва вақтини сарфлаган жамоалар муносиб баҳоланмаётган, аксинча, ташкилотчилар ёки ҳакамларга яқин бўлган иштирокчилар устунликка эга бўлишяпти.
Агентликдан робототехника йўналишидаги мусобақалар устидан назоратни кучайтириш, баҳолаш жараёнининг очиқ ва холис ўтишини таъминлаш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик чораларини кўриш сўралмоқда. Ёшлар ишлари Агентлиги бу мурожаатни инобатга оладими?
Эътирозларни тезкор ўрганиш танлов обрўси, илм-фан ва технологияга қизиқиб келаётган минглаб ёшларнинг адолатга бўлган ишончини сақлаб қолиш учун ҳам муҳим.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг