Арктика минтақаси тобора стратегик геосиёсий фронтга айланар экан, Европа давлатлари хавфсизлик ва иқтисодий имкониятларни қўлга киритиш учун Россия, Хитой ва АҚШ билан рақобатни кучайтирмоқда.

Музликларнинг эриши янги денгиз йўллари, табиий ресурслар ва энергетика лойиҳаларига йўл очади. Шу билан бирга, минтақада ҳарбий инфратузилма, мудофаа ва назорат масалалари ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.ЪЕвропа давлатлари Арктикадаги ўз манфаатларини ҳимоя қилиш, шимолий ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш ва янги иқтисодий имкониятлардан фойдаланиш учун ҳамкорликни кучайтиряпти.

Россия минтақада катта ҳарбий ва иқтисодий мавқега эга бўлса, Хитой Арктикадаги транспорт йўлаклари ва ресурсларга қизиқиш билдирмоқда. АҚШ эса минтақани миллий хавфсизлик ва глобал рақобат нуқтаи назаридан стратегик ҳудуд деб ҳисоблайди.

Европа учун Арктика масаласи энди фақат экологик муаммо эмас. Бу «абадий» музлик энергетика хавфсизлиги, савдо йўллари, мудофаа ва геосиёсий таъсир билан бевосита боғлиқ бўлган муҳим йўналишга айланмоқда.