Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “Янгиобод” бозорида ички ишлар органлари мансабдори автократия ўрнатиб олгани бозор савдогарларининг норозилигига сабаб бўляпти.

Яшнобод тумани 4-гоҳм (ГОМ) бошлиғи Жасур исмли ходим бозор ҳудудига келиб, айрим сотувчиларга нисбатан босим ўтказган. Жасурбек иккинчи гуруҳ ногирони бўлган сотувчини ишдан бўшатишни талаб қиляпти.

Ички ишлар органи вакили иш берувчини ходимни ишдан бўшатишга мажбурлаши мумкин эмас. Бироқ ҳуқуқий саводсиз бўлган мелиса ўз ваколати чегарасини билмаса додингни кимга айтасан? 

Бозордаги сотувчилар масъул идоралардан мазкур ҳолатни ўрганишни, хизмат ваколатларидан фойдаланиш қонунийлигига баҳо беришни ҳамда тегишли чоралар кўришни сўрамоқда.