ГАЗДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНГАН ФУҚАРО 90 МИЛЛИОН СЎМ ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ
Янгиер шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди. Ҳисоблагични четлаб, яширин қувур тортган хонадон эгаси газ таъминоти тизимига қарийб 90 миллион сўм зарар етказгани учун шу миқдорда жарима тўлашга мажбур қилинди.
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирида маҳаллий фуқаро табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди.
Маълум бўлишича, хонадон эгаси ҳисоблагични четлаб ўтиш мақсадида девор орасидан яширин қувурлар тортиб, ПГ-4 газ плитаси, ҳаммом иситгичи ва АГВ печини газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олган.
Ҳолат бўйича ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти тизимига қарийб 90 миллион сўм зарар етказилган.
Суд қарори билан ўғринча газ ёққан фуқарога ушбу маблағни тўлиқ қоплаш учун жарима жазоси белгиланди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг