Янги Тошкентга кўчиш муносабати билан бир қатор давлат объектлари сотувга қўйилди
Янги Тошкентга кўчиш жараёнида Тошкентдаги бир қатор вазирлик, ҳокимлик ва ОТМ маъмурий бинолари e-auktsion орқали сотувга қўйилди. Лотлар бошланғич нархи 40,1 млрд сўмдан 886,6 млрд сўмгача белгиланган.
— Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг маъмурий биноси 180 млрд сўм бошланғич нарх билан;
— Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг маъмурий биноси 279,8 млрд сўм бошланғич нарх билан;
— Бектемир тумани ҳокмилигининг маъмурий биноси 40,1 млрд сўм бошланғич нарх билан;
— “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг маъмурий биноси 70,1 млрд сўм бошланғич нарх билан;
— Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигининг маъмурий биноси 101,6 млрд сўм бошланғич нарх билан;
— Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг маъмурий биноси 73,4 млрд сўм бошланғич нарх билан;
— Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Чилонзор туманида жойлашган асосий ўқув бинолари 886,6 млрд сўм бошланғич нарх билан ҳамда бошқа туманларда жойлашган факультетлари бинолари ҳам алоҳида лотлар билан сотувга қўйилди.
Объектлар сотилгандан сўнг 3 йил ичида ёки фойдаланувчиларнинг Янги Тошкентдаги маъмурий бинолари муддатидан олдин қуриб битказилган тақдирда, белгиланган вақтдан аввал бўшатиб берилиши кўзда тутилган.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг