ЯККАБОҒДА «3» БАҲОЛИК ҚУРУВЧИ 9 ҚАВАТ ДЎМ ҚУРАДИ
Яккабоғ туманида 7–9 қаватли уйлар қурилиши бўйича ўтказилган аукционда “С” тоифали қурилиш компаниялари ғолиб бўлди. Фуқаролар юзлаб оилалар истиқомат қиладиган иншоотлар хавфсизлиги ва масъул идоралардан расмий изоҳ талаб қилмоқда.
“Яккабоғ туманида 7 ва 9 қаватли уйлар қурилиши учун ажратилган ер майдонлари аукционга қўйилиб, ғолиб ташкилотлар аниқланди.
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида кўп қаватли турар жойлар қурилиши бўйича ўтказилган аукцион натижалари ваҳимага сабаб бўлмоқда.
Қайд этилишича, ғолиб бўлган айрим қурилиш ташкилотлари қурилиш рейтингида “С” тоифасига эга. Шу боис фуқаролар 7 ва 9 қаватли уйлар каби мураккаб объектларни қуришда юқорироқ малака ва техник имкониятларга эга ташкилотлар жалб қилиниши лозим эмасми, дея ҳақли этироз билдиришяпти.
Мақсад – муайян ташкилотларни қоралаш эмас, балки келгусида ушбу уйларда яшайдиган юзлаб оилалар хавфсизлиги таъминлаш, дейди Элтузар мурожаатчилари.
Масъул идоралардан аукцион натижалари, ғолиб ташкилотларнинг қурилиш салоҳияти ҳамда уларнинг кўп қаватли уйлар қуриш талабларига мувофиқлиги юзасидан расмий изоҳ беришни сўраймиз.”
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг