Хоразм вилояти тез тиббий ёрдамида ишлаётган ўрта тиббиёт ходимлари аттестация жараёнидан норози.

Уларнинг айтишича, тестдан ташқари норасмий оғзаки савол-жавоб жорий этилган бўлиб, ҳамширалардан сўралаётган саволлар амалда шифокор даражасига мос келади.

Иштирокчиларнинг катта қисми, деярли 90 фоизи категориядан ўта олмаган.

2 йилу 5 ой ўқиган ҳамширага 7 йил таълим олган шифокор саволини бериш — “йиқитиш режаси” шундайми?

Энг қизиғи, бу жараён бир-икки туман билан чекланмай, вилоятдан жалб қилинган ходимлар орасида кенг норозиликка сабаб бўлган.

Демак, муаммо “якка ҳолат” эмас, тизимли тус олди.

Ҳамширалар ўз таълим даражасига мос тестлар қўйиб, оғзаки “имтиҳон”ни бекор қилиш ёки натижаларни қайта ҳисоблашни талаб қилишмоқда.