Эрон Ислом Республикаси телерадиоканалидаги дастурда собиқ соғлиқни сақлаш вазири ва Оятуллоҳ Хоманаийнинг шахсий шифокори Алиризо Маранди шундай деди:

“Рафиқдўст жаноблари бир куни қўй сўйиб, гўштининг бир қисмини Оятуллоҳ Хоманаийга юборган. Аммо Оқо (Хоманаий) уни қайтариб юборганлар. Рафиқдўст жаноблари бундан бироз хафа бўлиб: “Оқога айтинглар, бу ўз пулимдан, хумсини ҳам берганман”, деган.

Шундан кейин Оқо гўштнинг озгина қисмини олиб, қолганини қайтариб юборганлар. Рафиқдўст жаноблари бунинг сабабини сўраганида, Оятуллоҳ Хоманаийнинг қўриқчилари унга: “Оқонинг музлаткичлари йўқ, бу қадар гўштни қаерда сақлайдилар?” деб айтишган.

Ҳар қандай мамлакатда энг юқори лавозимидаги шахс учун бундай ҳаётни тасаввур қилиш қийин… Албатта, охирги вақтларда Хоманаий уйларида музлаткич бор эди, аммо у киши йиллар давомида уйда музлаткичсиз яшаганлар.”