Хитойнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй Россия ва Хитой ўртасидаги визасиз тартибни доимий асосда жорий этиш зарурлигини билдирди. Бу ҳақда элчиРИА Новостига маълум қилган.

Ҳозирда икки давлат фуқаролари учун визасиз сафар қилиш тартиби амал қилмоқда. Ушбу тартиб 2027 йил 31 декабргача узайтирилган.
Элчининг таъкидлашича, шу муддат тугаганидан кейин ҳам визасиз режимни давом эттириш учун асослар бор. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Москва ва Пекин фуқароларнинг доимий визасиз сафарларини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилаётганини билдирган.

Хитой 2025 йил сентябридан россияликлар учун 30 кунлик визасиз режимни жорий қилган эди. Россия ҳам шу йил декабридан Хитой фуқаролари учун шунга ўхшаш тартибни амалга киритди. Кейинчалик икки давлат бу режимни 2027 йил охиригача узайтиришди.

Агар визасиз тартиб доимийга айлантирилса, бу Россия ва Хитой ўртасида туризм, бизнес қатновларни янада осонлаштириши ва ғарбга қарши ҳамкорликнинг янги босқичи бошланишини англатиши мумкин.