Наманган вилоятининг Уйчи туманида яшовчи фуқаро Халқ банкининг ундирув бўлими ходимлари 30 миллион сўмлик оилавий кредит қарзи юзасидан унинг уйига бориб, пенсионер онасига босим ўтказганини иддао қилмоқда.

Мурожаатга кўра, ходимларнинг ҳаракатларидан сўнг қариянинг қон босими кўтарилиб, аҳволи ёмонлашган. Фуқаро қарздорлик масаласи қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилиниши керак бўлган ҳолда, босим усулларидан фойдаланилаётганини таъкидлади.

Пенсионер она қўрқув ва асабий ҳолатда гапирмоқда. Оила эса банк ходимлари босим ўтказганини айтяпти. Элтузар эксклюзив видеони эълон қилади.

Халқ банки ушбу иддаолар юзасидан муносабат билдирадими? Коллекторингиз нега бунчалар қўпол?