Ўзметкомбинатга Президент ташриф буюриши кутилмоқда. Шу муносабат билан «Ўзметкомбинат» АЖ директори Баҳодир Тожимирзаевич Абдуллаев раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказиб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг корхонага ташрифи душанба куни бўлиб ўтишини маълум қилди.

Ташриф олдидан тайёргарлик ишларини текшириш мақсадида 5 июль, якшанба куни Бош вазирнинг ҳам корхонага келиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан корхонада 4–5 июль кунлари қўшимча ҳашар ташкил этилиши режалаштирилди. Маълумотга кўра, ишчилар ҳашарга икки ҳисса иш ҳақи тўланиши шарти билан жалб этилиши белгиланган.

Бироқ ҳашарда қатнашиш ихтиёрий эмасл, цех ва бўлим раҳбарлари босими остида ходимлар ихтиёрий-мажбурий тарзда жалб қилиняпти. Президент учун оро бериладиган комбинат ташрифдан сўнг яъна эътибордан четда қолади.