Олий таълим тизимида фаолияти энг кўп ёритилаётган ректорлардан бири – Илҳомжон Тўхтасинов. Ҳали элликни қораламаган, у ўз ҳаёт йўли ҳақида кўрсатув тайёрлашга ҳам улгурди.

Мукофот топшириш, от миниш, ўз мактабини зиёрат қилиш, экофаоллик, сиёсий партия – ректорнинг қизиқишлари чексиз. Бу пиар фон ялтироқ қоғоз каби эътиборингизни чалғитмасин. Кўриниш янги бўлгани билан, моҳият ўша-ўша – университетда гуруҳбозлик, айирмакашлик, маҳаллийчилик авжида. Факультетларни номутахассислар ёки билимсиз бюрократлар бошқаряпти. Континент қисқараётгани баҳонасида энг керакли, илмий даражали кадрлар сиқиб чиқариляпти.

«Журналистика факултетини копметенцияси йўқ раҳбарлар эгаллаган. Масалан, ўтган ўқув йилида халқаро тажрибага эга фан доктори бўлган устозга халтура дарс ўтасиз дея айблов қўйишди. Ори баланд одамга бундай гаплар оғирлик қилади. Мана шундай мараз кет кавлаш ҳолатлардан журналистика факультетининг илмий салоҳиятли кадрлари қочиб қутуляпти» – дейди жамоа вакиллари.

ЎзДЖТУ жамоатчилик билан аллоқалар борасида катта потенциалга эга. Бу потенциални ҳақиқий профессионаллари бор халқаро журналистика факультети таъминлаши мумкин. Бироқ Элтузарга маълум қилинишича, ректоратдаги пиарчилар халқаро журналистика факультети мутахасмисларидан консултация олмайди.

«Университетдаги буфетчидан тортиб проректорларгача ректорнинг Самарқанд командаси ва шу командага алоқадор шахслар эканини кўриб, билиб турибмиз. Улар университетнинг яхши журналистларидан фойдалпнишни ўзига эп билмайди. Халқаро журналистикадаги ҳар қандай ўткир кадр секин сиқиб чиқарилади. Бундай ўгай муносабат бошқа факультетларда ҳам борлиги қулоғимизга чалинади. Олим ва катта педагоглар дарсини халтура деб атайдиган бу тизимнинг ўзи аянчли аҳволда. Проректор, бўлим бошлиқлари ва деканлар дарсини қўққисдан келиб текширинг. Катта бошлиқлар ўзи эгаллаган дарсларни ўтмайди, бирор югурдак ўқитувчиси бўлади уларнинг. Кичикроқ калибрдаги раҳбарларнинг дарси тергаш ва тарбиявий нотациядан иборат. Балиқ бошдан сасиб-чириб адо бўлган, тағин биздан интизом талаб қилишади…»

Бу университет мамлакатни яхши таржимонлар, қалами ўткир журналистлар, зўр ўқитувчилар билан таъминлаши керак. Лекин раҳбариятнинг ротация шахмати, сохта тадбирбозлиги, барчага бир кўзда тенг муносабат қилмаслиги жамоадаги саросимани кучайтириб, таълимни энг оҳирги масалага айлантирди. Кадрлар қўнимсизлиги эса Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигини мутлақо безовта қилмаяпти.