МОШИН ТАЛВАСАСИ – КОБАЛТ УЧУН ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШ БОШЛАНАДИ
UzAuto Motors 28 апрель соат 10:00 дан Chevrolet Cobalt учун онлайн ва офлайн шартномаларни очади. Барча комплектациялар бўйича танлов имконяти бор, ҳар бир шартнома QR-код орқали тасдиқланади.
“UzAuto Motors” акциядорлик жамияти Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн шартгомалар тузилишини эълон қилди. 28 апрель соат 10:00 дан бошлаб барча мижозлар учун контрактлар очилади. Эътиборлиси, бу сафар барча комплектациялар бўйича шартнома тузиш имконияти тақдим этилмоқда. Демак, танлов имконияти кенгайган, лекин талаб юқори эканини инобатга олсак, тезкорлик яна ҳал қилувчи омилга айланиши мумкин.
Шарнома анъанавий ва онлайн шаклда расмийлаштирилади. Энди ҳар бир шартномада махсус QR-код бўлиши шарт. Айнан шу код ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди. Кодсизшартномалар компания томонидан тан олинмайди. Бу эса сўнгги вақтларда кузатилаётган турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чоралардан бири.
Cobalt ихлосмандларига баракали ҳарид тилаб, яқин орада диллерлик бўлимларида улкан ва тартибсиз оломон йиғилишини кутиб қоламиз.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг