ЎЗАГРОСУҒУРТА СОБИҚ МУЛОЗИМИ ОТДАН ТУШСА ҲАМ ЭГАРДАН ТУШМАЙДИМИ?
«Ўзагросуғурта» Навоий филиали ходимлари собиқ раҳбар Шерзод Ражабов лавозимдан кетганига беш ой ўтганига қарамай, ҳануз филиал ишларига аралашишини айтмоқда. Уларнинг фикрича, бу ҳолат ички муҳит ва молиявий тақсимотга таъсир кўрсатяпти.
«Ўзагросуғурта» АЖ Навоий вилояти филиали ходимлари таъкидлашларича, филиалнинг собиқ раҳбари Шерзод Ражабов лавозимидан кетганига беш ой бўлган бўлса-да, ҳануз филиал ишларига аралашиб келмоқда.
Иддаоларга кўра, Ражабов филиал ҳисобчиси Паризод Ғайбуллаева орқали кунлик тушумлар ва янги раҳбар Диёр Елмуратов фаолияти ҳақида маълумот олиб туради. Бу ҳолат ходимлар орасида норозилик уйғотмоқда.
Шунингдек, собиқ раҳбар ҳафтасига бир-икки марта филиалга келиб, ходимлар билан турли суҳбатлар ўтказиб ва ички муҳитга таъсир кўрсатяпти.
Ходимлар республика раҳбариятидан мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ўтказишни, филиалдаги молиявий тақсимот ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига аниқлик киритишни сўрамоқда.
Элтузар масала юзасидан «Ўзагросуғурта» АЖ раҳбариятининг ҳам муносабатини эълон қилишга тайёр.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг