УРГУТДАГИ ПЕРИНАТАЛ МАРКАЗДА ИШ ТАБЕЛИ МОЖАРОСИ
Ургут туманлараро перинатал марказида айрим шифокорлар навбатчиликка чиқмаган бўлса-да, табелларда ишда бўлгани каби қайд этилгани иддао қилинмоқда. Бу ҳолат бюджет маблағларини ҳисоблаш ва меҳнат интизомига доир саволлар туғдирди.
Самарқанд вилояти Ургут туманлараро перинатал марказида айрим шифокорлар навбатчиликка чиқмаган бўлса-да, табелда “ишлаган” сифатида кўрсатилган – ҳолатдан норози ходимлар Элтузарга шикоят йўллашди.
Ходимлар мурожаатига кўра, 2026 йил апрель ойида бир қатор ходимлар график бўйича ишга чиқмаган. Лекин уларга ишлаган сифатида табел тўлдирилгани қайд этилади.
Хусусан, туғруқ бўлими бошлиғи, патология бўлими бошлиғи, уч нафар акушер-гинекологлар бир неча кун навбатчиликка чиқмагани иддао қилинган.
Аризада ушбу ҳолатлар бюджет маблағларини нотўғри ҳисоблаш ва тўлашга сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидланган.
Шунингдек, бундай амалиёт меҳнат интизоми ва тиббиёт муассасасидаги навбатчилик тартиби бузилиши сифатида баҳоланган.
Марказдаги камера ёзувлари ва кириш-чиқиш журналларини текшириш зарур.
Ходимлар бу ҳақида соғлиқни сақлаш бошқармасига расман мурожаат қилмагач, масъуллар ҳам ҳолат бўйича расмий муносабат билдиришга ошиқмаяпти.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг