Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган 11 сонли тергов ҳибсхонасида адвокатлар фаолиятини ташкил этиш ва учрашув хоналаридан фойдаланиш тартиби билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан шикоятлар билдирилмоқда.

Муассасада айрим адвокатлар узоқ вақт давомида учрашув хоналарини банд қилиб туриши натижасида бошқа ҳимоячиларнинг мижозлари билан ўз вақтида учрашиши қийинлашяпти. Тергов ҳибсхонасида адвокатлар учун учта учрашув хонаси мавжуд бўлиб, уларнинг бандлиги қонуний ҳимоя жараёнларига таъсир кўрсатмасдан қолмаяпти.

Мурожаатларда айрим шахслар томонидан адвокатлик фаолияти доирасига кирмайдиган ҳаракатлар амалга оширилаётгани ҳақида ҳам иддаолар ҳам келтирилган.

Маҳкумлар ёки гумонланувчиларнинг яқинлари билан алоқа ўрнатиш, рухсат этилмаган буюмларни етказиб бериш ва норасмий хизматлар кўрсатиш ҳолатлари мавжуд.

Ваколатли идоралар ҳолатни ўрганиб, иддаоларга ҳуқуқий баҳо берадими? Ёки муассасада анархия давом этадими?