Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари мажбурий тадбирларга жалб қилинмоқда.

Университетининг 100 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилари 1 июлдан 27 августгача меҳнат таътилида бўлишига қарамасдан, «Долзарб 90 кунлик» шиори доирасида Хоразм вилоятининг турли туманларидаги мактаб ва маҳаллаларда тадбирлар ўтказишга мажбур.

Жамоанинг таъкидлашича, уларнинг кўпчилиги бу ишларга ёзма розиликсиз жалб этилган.

Шунингдек, тадбирларда иштирок учун қўшимча ҳақ тўланмаётгани, айрим ҳолларда эса 40–45 даража иссиқда 50–60 километр масофага бориб келишга тўғри келаётгани ортиқча ташвиш бўляпти.

Мурожаатда меҳнат таътили учун тўловлар ҳам ҳозиргача амалга оширилмагани қайд этилган. Ушбу ҳолат юзасидан мутасадди идоралардан ҳуқуқий баҳо беришни ҳамда меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилишини таъминлашни сўраймиз.

Элтузар ҳолат бўйича Урганч давлат университети ва тегишли масъул ташкилотлар расмий муносабатини эълон қилишга тайёр.