Украинадаги урушга тушиб қолган юзлаб қозоқ, ўзбек, қирғиз ва тожик фуқароларининг тақдири деярли бир хил. Улар Россияга ишлаш учун борган, аммо ўзларини фронтда, энг хавфли ҳужумларда иштирок этиш каби бахтиқароликка дуч келишди.

«Сен аллақачон армиядасан» — дейишган. Марказий Осиёлик мигрантларнинг бегоналар урушидаги аянчли тақдири.

Кимдир «тез пул топиш» илинжида шартнома имзолаган бўлса, бошқаларни миграция марказларида турли ҳужжатлар орасида алдаб шартнома тузишга мажбур қилишди. Айримлар эса умуман танловсиз қолган: уларга шунчаки «Сен аллақачон армиядасан», деб маълум қилинди.

Ҳужжатли фильмда асирга тушганлар ҳақидаги очиқ иқрорлар ҳамда Марказий Осиёлик ҳалок тақдирлари ҳикоя қилинади.